Зариф: Эрон давлати Арманистон билан ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр
(last modified Tue, 29 Dec 2020 06:19:14 GMT )
декабр 29, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Арманистон билан ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр
    Эрон давлати Арманистон билан ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр

Эрон ТИВ раҳбари Эрон исломреспубликасининг янги даврда Арманистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча  арманистонлик ҳамкасби Ара Айвазиян билан телефон орқали суҳбатида  Тоғли Қорабоғ баҳсли минтақасида Ереван ва Боку давлатлари ўртасидаги сўнгги урушлардан афсусланиш билдириб, урушда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ўз ҳамдардлигини етказар экан,  Эроннинг халқаро чегараларни ўзгармаслиги борасидаги позицияси ҳамда Теҳрон давлатининг бу борада сезгир эканлигини таъкидлади.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида  Тоғли Қорабоғ можаросининг тинч йўл билан тугашини минтақада кўп томонлама ҳамкорлик учун яхши замин эканлигига тўхталиб,  Эрон ва Арманистонниг хусусий секторлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни кенгайишидан мамнулигини билдирди.

Эрон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари  шунингдек минтақадаги сўнгги ўзгаришлар ҳамда икки томонлама ҳамкориклар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ёрлиқ