Эроннинг ҳуқуқ -тартибот органлари қудрат билан чегараларни ҳимоя қилишмоқда
-
Эроннинг ҳуқуқ- тартибот ҳарбий кучлари қўмондони генерал Ҳусейн Аштарий
Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ- тартибот органлари ҳарбий кучлари қўмондони, бу ҳарбий кучлар терорчилик ва такфирий гуруҳлар таҳдидларига қарши кураш олиб бориш чорчубасида мамлакат чегараларини қудрат билан қўриқлашни давом эттиришмоқда деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эроннинг ҳуқуқ- тартибот ҳарбий кучлари қўмондони генерал Ҳусейн Аштарий Теҳрон жума намози хутбаларидан олдин такфирий гуруҳлар, инқилобга қарши гуруҳлар, салафий, безорийлар, мафиоз ва гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланадиган гуруҳлар Эрон чегараларига яқинлашиб чегараларни таҳдид қилишганида Эроннинг ҳуқуқ- тартибот органлари ва ҳарбий кучлари уларга нисбатан жидий чора тадбирлар кўриб чиқишга тайёрдир деб айтди.
Генерал Аштарий Эрон чегараларини 8 минг 700 километр эканлигига ишора қилиб, бугунги кунда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг ҳидоятлари, халқ ҳушёрлиги ва хавфсизлик, ҳуқуқ- тартибот, ҳарбий кучлар ва суд органларининг мувофиқлаштиришлари билан Эронда мисли кўрилмаган хавфсизлик ва барқарорлик мавжуд деб қўшимча қилди.