Эрон парламенти раиси АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди
(last modified Fri, 08 Jan 2021 10:00:31 GMT )
Январ 08, 2021 15:00 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди
    Эрон парламенти раиси АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужумларга муносабат билдирди

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф АҚШдаги сиёсий ва ижтимоий инқирозлар ва бўҳрнларни бу мамлакта ҳукуматининг энг асосий ва муҳим муаммоси деб атади.

Эроннинг ИСНО ахборот агентлигинг хабар қилишича, Муҳаммадбоқир Қолибоф  кеча АҚШдаги сўнгги нотинчликлар ва ҳодисаларга тўхталиб, Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида дунёда уруш, тўнтариш ва таъсир ўтказиш орқали ҳукмронлик қилишга уринган АҚШнинг ҳозирги кунда дунё  бўйлаб асосий мақсадларига эриша олмаётгани ёки турли муаммолар айниқса ичкарисида сиёсий ва ижтимоий инқирозларни бошқара олмаётганининг сабаблари нима?- деб савол берди.

Байден ғалабасини тасдиқлаш ва сайловдаги овозларни  ҳисоблаш мақсадида Конгреснинг қўшма йиғилиши Трамп тарафдорларининг 12 овозидан кейин,  ҳамда унинг тарафдорларини Капитолийга ҳужум қилгани сабаб 6 соатга тўхтатилганди. 

Эслатиб ўтаимз бу ҳужум Трамп ўз тарафдорларини АҚШ конгресси олдида митинг ўтказишга чақирганидан кейин содир бўлди.

Бу ҳодиса жараёнида 6 киши улар жумласидар бир нафар полициячи ҳалок бўлиб, 60 нафар  полиция ходимлари жароҳатланган.