Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 82 киши вафот этди
(last modified Sat, 09 Jan 2021 11:36:47 GMT )
Январ 09, 2021 16:36 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 82 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 82 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 5 минг нафардан ортиқ бемор аниқланди ва 82 киши вафот этди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 924  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 456 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 280 минг 438  нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 82 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг  100  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 67  минг 466 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 89  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 900 мингдан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 22 миллион 461  минг нафардан ошган ва улардан 378  минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

 

Ёрлиқ