Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 75 минг кишига етди
(last modified Sun, 10 Jan 2021 11:51:44 GMT )
Январ 10, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 75 минг кишига етди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 75 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 75 миннг нафар тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 5 минг 968  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 417 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 286 минг 406 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  71  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг  171  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 74  минг 887 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 90  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 936 мингдан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 23 миллионга яқинлашган ва улардан 381  минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

Ёрлиқ