Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 88 минг кишига етди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 88 миннг нафар тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 408 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 683 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 299 минг 22 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 98 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56 минг 360 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 88 минг 456 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 91 миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 955 мингдан ортиқ киши вафот этган .
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 23 миллион нафардан ошган ва улардан 385 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.