Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 88 минг кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i57074-Эронда_коронавирусдан_соғайганлар_сони_1_миллион_88_минг_кишига_етди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 88 миннг нафар тузалган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
Январ 12, 2021 16:31 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 88 минг кишига етди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 88 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 88 миннг нафар тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 408  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 683 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 299 минг 22 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 98  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг 360  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 88  минг 456 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 91  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 955 мингдан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 23 миллион нафардан ошган ва улардан 385  минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.