Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 102 минг кишига етди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 102 минг нафар тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 471 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 533 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 311 минг 810 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 81 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56 минг 538 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 101 минг 599 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 93 миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 989 мингдан ортиқ киши вафот этган .
АҚШ-да бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 393 минг киши вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.