Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 102 минг кишига етди
(last modified Thu, 14 Jan 2021 11:54:04 GMT )
Январ 14, 2021 16:54 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 102 минг кишига етди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 102 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 102 минг нафар тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 471  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 533 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 311 минг 810 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 81  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг 538  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 101  минг 599 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 93  миллион нафардан ошган ошганким, шулардан 1 миллион 989 мингдан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 24 миллион нафардан ошган ва улардан 393  минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

Ёрлиқ