Амир Абдуллоҳиён: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий ҳаракатидир
Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси, Ядровий келишув ҳозир шунчаки исм эканлигини эслатиб, қуйидагиларни таъкидлади: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий хулқидир.
Эрон Парламенти спикерининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир-Абдуллоҳиён пайшанба куни ўзининг Twitter-даги шахсий саҳифасида ёзди: "Оқ уйнинг ошкора давлат терроризми рамзи бӯлган Трамп кетди ва Байден-Харрис келди".
Ҳусейн Амир-Абдуллоҳиён, Ядровий келишув ҳозирда шунчаки исмга айланганини таъкидлаб, шундай деди: "Американинг тарихий душманлик хатти-ҳаракатларини ўзгартириши ва золимларча санкцияларни бекор қилиши энг муҳим масала ва Эроннинг буюк халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий ҳаракатидир."