Амир Абдуллоҳиён: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий ҳаракатидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i57346-Амир_Абдуллоҳиён_Эрон_халқи_учун_мезон_Оқ_уй_янги_ижарачиларининг_амалий_ҳаракатидир
Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси,  Ядровий келишув ҳозир шунчаки исм эканлигини эслатиб, қуйидагиларни таъкидлади: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий хулқидир.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 22, 2021 13:54 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий ҳаракатидир

Эрон Исломий Маслаҳат Кенгаши спикерининг халқаро масалалар бўйича махсус ёрдамчиси,  Ядровий келишув ҳозир шунчаки исм эканлигини эслатиб, қуйидагиларни таъкидлади: Эрон халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий хулқидир.

Эрон Парламенти спикерининг халқаро ишлар бўйича махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир-Абдуллоҳиён пайшанба куни ўзининг Twitter-даги шахсий саҳифасида ёзди: "Оқ уйнинг ошкора  давлат терроризми рамзи бӯлган Трамп кетди ва Байден-Харрис келди".

Ҳусейн Амир-Абдуллоҳиён, Ядровий келишув  ҳозирда шунчаки исмга айланганини таъкидлаб, шундай деди: "Американинг тарихий душманлик хатти-ҳаракатларини ўзгартириши ва золимларча санкцияларни бекор қилиши энг муҳим масала ва Эроннинг буюк халқи учун мезон Оқ уй янги ижарачиларининг амалий ҳаракатидир."