Зариф: минтақадаги барча миллатлар ва этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш жуда муҳимдир
Эрон ТИВ раҳбари минтақадаги барча давлатларнинг шу жумладан, Арманистон республикасининг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва миллий суверенитетининг муҳимлигини таъкидлаб, минтақада яшайдиган барча этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурий бир амрдир деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф кеча Ереван шаҳрида арманистонлик ҳамкасби Ара Айвазян билан учрашганида, икки мамлакат ўртасидаги яхши ва дўстона муносабатлар, ҳамда яхши қўшничиликка ишора қилиб, Арманистон республикасини Эрон ислом жумҳурияти учун муҳим қўшниси деб айтди ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни икки илоҳий дин тарафдорлари ўртаисда ўзаро муносабат ва диалогларнинг рамзи сифатида баҳолади.
Муҳаммадажавод Зариф минтақадаги барча давлатларнинг, шу жумладан Арманистон республикасининг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва миллий суверенитетининг муҳимлигини таъкидлаб, минтақадаги барча халқлар ва этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурий бир амр бўлиб, Арманистоннинг ҳудудий яхлитигини Эроннинг қизил чизиғи деб таъкидлади.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек минтақада террорчилар ва чет эллик жангарилар борлигини қатъиян рад этиб, ушбу жангариларнинг мавжудлигини икки мамлакатнинг умумий хавотири ва ташвиши деб атади.
У ўз сўзларида Эрон бу соҳада Арманистон ва бошқа қўшнилар билан икки томонлама ҳамкорлик қилишга ва минтақа давлатларининг имкониятлари ва умумий манфаатларидан фойдаланган ҳолда иқтисодий ривожланишгга ҳисса қўшишга тайёрлигини қўшимча қилди.
Арманистон ташқи ишлар вазири, бу учрашувда икки мамлакатнинг яхши қўшнилигини таъкидлаб, Эрон Арманистоннинг 4 чи йирик иқтисодий шеригидар деб эълон қилди.
Айвазян минтақадаги барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳимлиги ва ушбу масалани амлага оширишда Эроннинг ҳал қилувчи ролини эслатиб, Эрон ислом республикасининг минтақавий маслалардаги нуқтаи назарини ҳурмат қилиш зарурлигини баён этди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Ереванда арманистонлик расмийлар билан маслаҳатлашувлари давомида, кеча Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан ҳам мулоқот қилди.