Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 190 минг нафардан ошди
(last modified Thu, 28 Jan 2021 11:56:59 GMT )
Январ 28, 2021 16:56 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 190 минг нафардан ошди
    Эронда коронавирусдан соғайганлар сони 1 миллион 190 минг нафардан ошди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 190 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 527 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 546нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  398 минг 841 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 85 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг 736  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 189  минг 975 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 101  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллиондан ортиқ киши вафот этган  ва 73 миллион нафари соғайган.

Ёрлиқ