Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 216 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 597 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 817 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 424 минг 596 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 79 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 38 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 216 минг 305 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 103 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 239 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 75 миллион нафари соғайган.