Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 03 Feb 2021 11:50:50 GMT )
феврал 03, 2021 16:50 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 229 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 870 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 701 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  438 минг 286 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 79 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58  минг 189  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 229  минг 391 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 104  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 200 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Ёрлиқ