Генерал Жаъфарий: Эрон хавфсизлигини таъминлаш Соқчилар Корпусининг энг муҳим вазифасидир
(last modified Thu, 21 Jul 2016 14:51:25 GMT )
июл 21, 2016 19:51 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг бош қўмондони
    Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг бош қўмондони

Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг бош қўмондони Эрон хавфсизлигини таъминлаш Соқчилар Корпусининг энг муҳим вазифаси эканлигини айтди.

Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қўмондони денгиздаги хафсизликни сақлаш Форс кўрфазидаги Соқчилар Корпуси Денгиз кучларининг асосий вазифаси эканлигини айтди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қўмондони генерал Муҳаммадали Жаъфарий Машҳад шаҳрида Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг денгиз кучлари қўмондонлари билан йиғилишда Эрон Ислом Жумҳуриятининг душманлари Эронда вазиятни хатарли қилиш учун ҳаракат қилаётган ва Ол Сауд каби минтақани айрим режимлари Эроннинг ошкора душманларига қўшилган бир ҳолда  Эрон Ислом Жумҳурияти мислсиз хавфсизликка эга эканлигини қўшимча қилди.

Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қўмондонининг сўзларига кўра, Саудия Арабистони хавф-хатар Эронга ўтиши учун тинмасдан ҳаракат қилмоқда аммо бутун қуролли кучларнинг шайлиги душманларнинг Эронга қарши режаларини зарарсизлантирган.