Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 278 мингдан ортиғи тузалган.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 474 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 522 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 496 минг 455 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 65 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 58 минг 751 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 278 минг 857 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 108 миллион нафардан ошганким, шулардан 2 миллион 366 мингдан ортиқ киши вафот этган.