Зариф: Байден ҳукумати ўз сиёсати тўғрисида ҳали бир хулосага келмаган
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири таъкидлади: Байден ҳукумати ўз сиёсати тўғрисида ҳали бир хулосага келмаган, аммо Эроннинг сиёсати тўлиқ шаффоф ва қатъийдир.
ИРНА хабарига кўра, пайшанба куни кечқурун Муҳаммад Жавод Зариф Хитойнинг Феникс янгиликлар тармоғига берган эксклюзив интервюсида: "Ақшнинг янги маъмурияти билан Баржомга боғлиқ сўнгги масалалар ҳақида Эрон биринчи қадамни қўймайди, аввало Америка Баржомдаги масъулиятларига риоя қилиш ҳақида биринчи қадамни қӯйиши керак”--деди.
"Феникс" мухбирининг “ Байден АҚШ Баржомдаги масъулиятларига риоя қилишда биринчи қадамни қӯймайди, деб айтган. Теҳрон қандай позицияда?” деган саволига Зариф шундай жавоб берди:
--Ишончим комилки, америкаликлар ҳали сиёсатлари ҳақида бир тӯхтамга келишмаган ва Оқ Уй Байден нуқтаи назарининг бир неча маротаба ӯзгаришига гувоҳ бӯлади.
Зариф қўшимча қилди: "Менимча, айни пайтда Америка ҳукумати ўз сиёсатини кўриб чиқмоқда ва улар наздида аниқ танлов мавжуд. Жаноб Байден Трампнинг сиёсатлари нотўғри эканлигига ишонади ва шунинг учун улар бу вазиятдан чиқиб кетишга қарор қилдилар. Бу ҳолат санкцияларни бекор қилишни англатади ва бундай шароитда Эроннинг илк қадамни қӯйиши ёки имтиёзлар беришига ҳожат йўқ.
Эрон расмийлари ҳеч қачон музокара столини тарк этмаганларини ва музокара хонасини тарк этган томон АҚШ эканлигини таъкидлаб келишган.
Шунингдек, улар Эрон Баржомдаги мажбуриятларини камайтириш бўйича барча чораларни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 36-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ Европа томонининг АҚШ бир томонлама ҳаракати туфайли етказилган зарарни қоплаш бўйича амалий ҳаракат қилмагани сабабли кӯрганлигини ва бу нарсани аввалги ҳолатига қайтариш мумкинлигини таъкидлаб келишган.