Эрон шарқида террорчилар гуруҳи қўлга олинган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i586-Эрон_шарқида_террорчилар_гуруҳи_қўлга_олинган
Эрон Ички ишлар вазири мамлакат шарқида террорчилар гуруҳи қўлга олинганлиги борасида хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:46:54+00:00 )
июл 21, 2016 19:55 Asia/Tashkent
  • Эрон Ички ишлар вазири
    Эрон Ички ишлар вазири

Эрон Ички ишлар вазири мамлакат шарқида террорчилар гуруҳи қўлга олинганлиги борасида хабар берди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий бугун Теҳронда Партиялар уйининг фаслий йиғилишида икки кун олдин Эрон шарқида 20 метр чуқурликдаги 40 метрлик туннел кашф этилганлигини ва террорчи бир гуруҳ бу туннелдан портлатиш амалиёти учун фойдаланишни режалаштирганлигини қўшимча қилди.

Эрон Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу иш бўйича 40 киши қўлга олинган.

Бу хабар тафсилотлари эълон қилинмади.