Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 23 Feb 2021 11:03:14 GMT )
феврал 23, 2021 16:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 590 мингдан ошган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 330  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 782 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 590 минг 605  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 91  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 59  минг 663  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 358  минг  541 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ