Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Thu, 04 Mar 2021 12:03:55 GMT )
март 04, 2021 17:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича 24 соат ичида 78 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60 минг 431 кишига етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 404 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 709 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус  билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 665 минг 103  нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 78  киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 60  минг 431  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 420   минг 958 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ