Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 53 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 88 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 593 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 731 минг 558 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 53 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 61 минг 69 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 477 минг 588 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Ҳозирга қадар, дунёда 119 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга чалинган ва 2 миллион 643 минг нафар бу вирус оқибатида вафот этган.