Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 20 Mar 2021 14:59:33 GMT )
март 20, 2021 19:59 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда  75 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 540 нафар янги касалланганлар аниқланди ,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 793 минг 805 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 75 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг 724 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, ҳозиргача 1 миллион 536 минг 606 киши шифо топиб, шифохоналардан  жавоб берилган.

Ёрлиқ