Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 22 Mar 2021 16:51:24 GMT )
март 22, 2021 21:51 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда  80 киши коронавирусдан вафот этган.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг 537 нафар янги касалланганлар аниқланди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 808 минг 422 нафарга етгани,  шунингдек  ўтган бир сутка ичида 80 кишининг вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда  61 минг 877 нафарнинг коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича, коронавирусга чалинган беморлардан  3861 киши оғир аҳволдадир.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда шу кунгача 12 миллион 221 минг 274 диагностик текширувлари ўтказилганини таъкидлади. 

Ёрлиқ