Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i59908
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 91 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 569 нафарга етди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 30, 2021 21:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 91 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 62 минг 569 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 10 минг 250 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 1039 нафари касалхонага ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 875 минг 234 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 608 минг  807 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.