Эрон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i60002
Эрон ТИВ вакили Эрон Ташқи ишлар вазирининг тўртта давлатга ташриф буюражагини эълон қилди: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 03, 2021 09:53 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи

Эрон ТИВ вакили Эрон Ташқи ишлар вазирининг тўртта давлатга ташриф буюражагини эълон қилди: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон.

Эрон Талабалар Ахборот Агентлигининг (ИСНА) хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода жума куни ўз твитида шундай ёзган: "Марказий Осиё билан,  цивилизацион, тарихий ва маданий муштаракликлар минтақаси билан алоқаларни ривожлантириш ҳар доим Эроннинг устувор вазифаларидан бири бўлган. "

Хатибзода қўшимча қилди: "Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф келаси ҳафтанинг душанба куни (2021 йил 5 апрел) Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонга жўнаб кетади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили таъкидлади: Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик  Марказий Осиёга ташрифнинг асосий мақсади ҳисобланади .