Эронда 9 та ядро маҳсулотининг тақдимоти
Эрон олимларининг саъй-ҳаракатлари ва тажрибаси билан Исфаҳон Ядровий минтақасида ядро саноатининг 9 та амалий маҳсулоти маҳаллийлаштирилди.
Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра ядровий технологиялар бӯйича салоҳиятли мутахассис деди: "Ушбу маҳсулотларнинг аксарияти Европанинг бир нечта давлатлари томонидан монополлаштирилган бӯлиб, уларнинг ишлаб чиқарилиши билан Эрон бу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар қаторига қўшилди".
Эронда биринчи марта мажозий ёқилғи намуналарини лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришга ишора қилиб, ядро мутахассиси қўшимча қилди: "Ушбу ташаббус билан биз Арок реакторининг мажозий ёқилғисини лойиҳалаштиришга ва ушбу лойиҳада ишлаш синовларини амалга оширишга муваффақ бўлдик".
Олим реактор ёқилғисини ишлаб чиқариш учун яна бир маҳсулот металл уран эканлигини таъкидлаб, деди: "Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш билан бир қаторда Эрон дунёдаги бир қатор ёқилғи дизайнерлари сафига қўшилишидан ташқари, Теҳрон реакторида ёқилғи ишлаб чиқариш қобилиятига ҳам эришди".
"Шунингдек, кўплаб касалликларни ташхислаш учун радиофармацевтик воситалар сифатида ишлатиладиган ва саратон касаллигини даволаш учун ишлатиладиган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилди",-- деди у.