апрел 15, 2021 16:45 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий
    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 321 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 65 минг 680 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 25 минг 78 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 мингу 373 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 168 минг 872 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 749 минг 41 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Симо Содот Лорийнинг сўзларига кўра, ҳозиргача 14 миллиону 59мингу 260 киши Эронда коронавирусни аниқлаш тести амалга оширилган.

Ёрлиқ