апрел 16, 2021 17:16 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий
    Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 328 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 66 минг 8 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 25 минг 261 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 3 мингу 207 нафари касалхоналарга ётқизилди, -дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 194 минг 133 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 761 минг 497 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирус дунё бўйлаб 139 миллиондан ортиқ одамни юқтирган ва 3 миллиондан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган. 

Ёрлиқ