Ироқчи: Биз тўғри йўлдамиз
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирининг сиёсий муовини, шанба куни Венада бўлиб ўтган қўшма комиссия йиғилишидан сўнг Twitter-да шундай деб ёзди: "Бир неча кун давом этган интенсив музокаралардан сўнг, бизнинг тўғри йўлда эканмиз маълум бӯляпти. Аммо олдинда ҳали қийин йӯл бор".
"Натижани башорат қилишга ҳали эрта; эксперт гуруҳлари муҳим масалаларга ойдинлик киритишда давом этишади", деб қўшимча қилди Ироқчи.
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ўринбосари шанба куни кечқурун қилган баёнотида ҳам томонлар ӯртасида англашув шаклланаётганига ишора қилди: "Музокаралар энди томонлар умумий бир матн устида ишлашни бошлаши мумкин бўлган босқичга етди. Эрон делегацияси ўз матнини тайёрлаб, барча томонларга тақдим этди".
Қўшма комиссия йиғилиши шанба куни тушда Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтди.
Учрашувда Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат масъулининг ўринбосари Енрике Мора ҳамда Эрон, Франция, Германия, Британия, Хитой ва Россиядан вакиллар иштирок этди.
Учрашувдан сўнг Мора Twitter-да Венадаги Ядровий келишув бӯйича қўшма комиссия йиғилиши ҳақида ёзди: "Ядровий келишув бӯйича музокараларда илгарилаш осонликча қӯлга киритилмаган. Ҳозир жузъий масалаларга эътибор қаратишга эҳтиёж сезилмоқда. Аммо бизнинг муваффақиятимиз калиди шундаки, барча томонлар Қўшма Штатларнинг Баржомга қайтишини ва Ядровий келишувга риоя қилишини исташади".