Украина авиаҳалокат ишини сиёсийлаштирмоқчи: янги тафсилотлар
(last modified Mon, 19 Apr 2021 06:59:48 GMT )
апрел 19, 2021 11:59 Asia/Tashkent
  • Украина авиаҳалокат ишини сиёсийлаштирмоқчи: янги тафсилотлар

Эрон Ислом Жумҳурияти Миллий Хавфсизлик Олий Кенгашига яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, Украина ўз самолётининг қулаши билан боғлиқ ишни техник йӯналишдан чиқариб, уни Россияга босим ўтказиш учун сиёсий мақсадларда фойдаланишга интилмоқда.

Эрон Телерадио компаниясининг хабар беришича, Эрон Ислом Жумҳурияти Олий Миллий Хавфсизлик Кенгашига яқин бўлган  манбанинг айтишича: Эронда Украина самолёти қулаганидан сўнг, бу мамлакат расмийлари Эронга авария сабаби Россиянинг «Тор-М1» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида техник муаммолар мавжудлиги  деб эълон қилишни таклиф  қилишди. 

Расмий манба илова қилди: "Эрон ҳақиқатга мос келмаслиги сабабли ушбу талабни қабул қилмагани учун, Украина бу ишни сиёсийлаштириш ва уни техник процедурадан олиб ташлаш йўлини тутди."

Расмийнинг сўзларига кўра, Украина Киевнинг 2014 йилги 298 йӯловчининг ӯлимига сабаб бӯлган Малайзия авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти ҳалокатидаги ролини мубҳамлаштириш ва ҳар икки ҳодисани бир манбага тақаш ҳамда барча гумонларни ӯзидан узоқлаштирмоқчи бӯлган. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Миллий Хавфсизлик Олий Кенгашига яқин манба  давом эттирди: "Украина Қрим оролига эгалик қилиш масаласида  Москва билан кескин зиддиятга эга ва самолёт ҳалокатини бевосита боғлаш орқали Москвага сиёсий босимни кучайтиришни мақсад қилган."

 Эрон Ислом Жумҳуриятиининг инсоний хато туфайли юзага келган ушбу фожиали ҳодисанинг барча жиҳатларида шаффофликни таъминлаш борасидаги қатъий иродасига ишора қилган, расмий манба ундан сиёсий мақсадларда фойдаланиш ғайриинсоний ва қонунчиликка зид эканлигини таъкидлади.

Сўнгги кунларда Украина расмийлари Эрон ҳудудида Украина йўловчи самолётлари қасддан ҳалокатга учраши масаласини кўтаришди, Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари буни қатъиян рад этишди.