Руҳоний: Хавфсизлик Эрон ва Покистоннинг умумий ташвишидир
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш ҳамда икки қўшни давлат - Эрон ва Покистон чегараларининг хавфсизлигига эришиш зарурлигини таъкидлади ва деди: Хавфсизлик - бу икки мамлакатнинг умумий ташвишидир.
Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан бугунги учрашувда Ҳасан Руҳоний Покистон билан Эроннинг мусулмон қўшниси сифатида ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни турли соҳаларда, жумладан иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у чегара олди бозорларни ривожлантириш ва кучайтиришни таъкидлади.
АҚШнинг Афғонистонни тарк этиш тўғрисидаги қарорига ишора қилиб, Руҳоний Американинг минтақадаги ҳарбий иштироки хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга ёрдам бермаганини айтиб, Эрон ва Покистон Афғонистоннинг энг муҳим ва таъсирли қўшнилари сифатида ўзаро алоқаларни ривожлантириш орқали бу мамлакатда тинчлик жараёнларининг илгарилашига кӯмаклашишлари кераклигини айтиб, илова қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти бу борада Покистон ва Афғонистон билан ҳамкорликни мамнуният билан қабул қилади.
Шунингдек, у ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги аввалги келишувларга тўхталиб, келишувларни амалга ошириш ва ишга тушириш зарурлигини таъкидлаб, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Покистоннинг энергияга бӯлган эҳтиёжларини қондиришга тайёрлигини эълон қилди.
Учрашув чоғида Покистон Ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳурияти билан муносабатларни ноёб, қадрли ва биродарлик руҳида дея баҳолади ва ушбу алоқаларни барча соҳаларда мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.Покистон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эроннинг Покистонни минтақавий ва халқаро масалаларда қўллаб-қувватлашдаги позициясини қадрлади ҳамда мамлакатининг дунё миқёсидаги дипломатиянинг асосий ютуғи сифатида Ядровий келишувни қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, қӯшимча қилди: "Биз Баржомнинг Эрон сай-ҳаракатлари билан сақланиб қолганидан ҳамда бугун ушбу кўп томонлама келишувни қайта тиклаш бўйича музокараларга гувоҳ бўлганимиздан жуда хурсандмиз."