май 02, 2021 22:37 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Қудс кучлари Ғарбий Осиёда пассив дипломатиянинг олдини олишнинг энг катта омилидир

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари: Исломий инқилоб соқчилари корпусининг Қудс кучлари Ғарбий Осиёда пассив дипломатиянинг олдини олишда энг катта самарали омил ҳисобланади.

Олий Раҳбарият идорасининг ахборот базасига кўра Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун, якшанба куни Халқаро Меҳнат куни ва Ўқитувчилар куни муносабати билан қилган баёнотида баъзи расмийларнинг душманлар томонидан суиистеъмол қилинаётган фикрларини танқид қилиб,буюрдилар:  Қудс кучлари Ислом Жумҳурияти сиёсатини амалга оширди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Эрон Ислом Жумҳуриятининг душмани ва мухолифи бӯлган оммавий ахборот воситаларига тақдим этилган аудиофайлни танқид қилиб, дедилар:  америкаликлар  йиллар давомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуфузидан жуда ҳам талвасадалар, улар шунинг учун  шаҳид Сулаймонийдан хафа эдилар ва шунинг учун ҳам уни шаҳодатга етказишди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Қудс кучлари ёки шаҳид Сулаймоний шахси тўғрисида бўлсин, уларнинг сўзларини такрорлаётганимиз маъносини англатадиган мазмунда гапиришдан тийилишимиз кераклигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг қўшимча қилишича, мамлакат режалари ҳарбий, илмий, маданий ва дипломатик дастурларни ўз ичига олади ва буларнинг барчаси мамлакат сиёсатини ташкил қилади. Бунинг бир  бўлими бошқа  бўлимини инкор қилади, дейиш, умуман мантиқсиздир ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг масъул мулозими томонидан йӯл қӯйиши мумкин бӯлмаган улкан хатодир. 

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбаритаъкидладилар:  Ғарбликлар Эрон ташқи сиёсати уларнинг байроғи остида бўлишини талаб қилишади. Уларнинг тамойили шу, чунки йиллар давомида шундай бӯлиб келган.   Ҳам Қожор даврининг охири ва ҳам Паҳлавий даврида ҳам Эрон Ғарб назорати остида бӯлган. Инқилоб Эронни уларнинг назоратидан чиқариб юборди.  Улар энди бу ҳукмронликни тиклашга ҳаракат қилмоқдалар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ташқи сиёсат дунёнинг ҳеч бир нуқтасида Ташқи ишлар вазирлигида белгиланмаслиги, дунёнинг ҳамма жойида уни юқори даражадаги йкенгашлар ва юқори лавозимли расмийлар белгилашини, албатта, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам иштирок етишини, лекин у ижрочи эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Эрон Ислом Жумҳуриятида Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши мавжудлигини ва унда барчанинг ҳозир бўлишини, қарорлар қабул қилинишини ва бу қарорларниТашқи ишлар вазирлиги ўз услубида амалга ошириши кераклигини тэслатдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шунингдек, Эронда бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида, сайловлар том маънода муҳим имконият ва одамлар сайловлардан тушкунликка тушмасликлари кераклигини айтдилар.

Ёрлиқ