Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 04 May 2021 10:15:22 GMT )
май 04, 2021 15:15 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 344 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 73 минг 219 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 20 минг 150 нафар янги касалланганлар аниқланди, шулардан 2 минг 985 нафари касалхоналарга ётқизилди ва касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 575 мингу 737 нафарга етди, -дея изоҳлади. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача 2 миллион 22 минг 586 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Расмий статистик маълумотларга кўра, коронавирусни дунё бўйлаб 154 миллиондан ортиқ одам  юқтирган ва 3 миллион 228 мингдан ортиқ одам бу касалликдан вафот этган.

Ёрлиқ