Эрон сионистларнинг Масжидул Ақсога ҳужумини қоралади
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги вакили сионистларнинг Масжидул Ақсога ва фаластинлик намозхонларга қилган ҳужумини қоралади.
"Эрон рамазоннинг сўнгги жума куни -- Халқаро Қудс кунида мусулмонларнинг биринчи қибласи Масжидул Ақсога босқинчи сионистик режим ҳарбийлари томонидан қилинган ҳужумни ва фаластинлик намозхонларнинг шаҳид ва ярадор этилганини қатъиян қоралайди",-- деди бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили қўшимча қилди: "Ушбу уруш жинояти бутун дунёга ноқонуний сионистик режимнинг жиноий моҳиятини ва халқаро гуманитар ҳуқуқнинг энг асосий тамойиллари бузилишини тўхтатиш учун шошилинч халқаро ҳаракатлар зарурлигини яна бир бор исботлади."
Хатибзоданинг таъкидлашича: Эрон Ислом Жумҳурияти инсониятга қарши ушбу инкор қилиб бӯлмас жиноятни қоралаш ва ушбу воқеада шаҳид бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириш билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларни ушбу уруш жинояти билан курашишда аниқ вазифаларини бажаришга чақиради.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эрон Ислом Жумҳурияти шараф билан Фаластиннинг қаҳрамон халқи ёнида эканлигини таъкидлаб, барча мамлакатларни, хусусан, исломий мамлакатларни тарихий бурчини бажаришга ва сионист босқинчиларга қарши Фаластин халқининг ёнида бўлишга чақирди.
Жума куни кечқурун ОАВ сионист жангарилар Масжидул Ақсода фаластинлик ибодат қилувчиларга ҳужум қилишди, дея хабар тарқатишди. Хабарларда келтирилишича, сионист жангарилар Масжидул Ақсонинг эшикларини ёпиб, фаластинлик намозхонларга ҳужум қилишган. Бу ҳужум натижасида сионист ҳарбийлар Масжидул Ақсо саҳнида 53 фаластинликни ярадор қилишган.