Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Сурия президенти билан учрашди
Эрон ташқи ишлар вазири Димишқда Сурия президенти билан учрашди ва икки томонни қизиқтирадиган масалалар атрофида фикр алмашди.
Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Сурияга сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф чоршанба куни Сурия президенти Башор Асад билан учрашди.
Зариф ушбу учрашувда Сурия ҳукуматининг президентлик сайловларига тайёргарлигидан мамнунлигини билдирди ва муваффақиятли ўтишигаумид билдирди ва Эрон Ислом Жумҳурияти Суриядаги сайловларни қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Учрашув чоғида Эрон ташқи ишлар вазири ишғолий сарзаминларда ва бегуноҳ Фаластин халқи ҳаққига сионистик режимнинг жиноятларига ишора этиб, бу режимнинг бундай сайъ-ҳаракатини маҳкум этиш зимнида, Қудси шариф, Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Халқаро ташкилотлар ҳамда Исломий Ҳамкорлик Ташкилоти иштирок этиш зарурлигини таъкидлади.
Башор Асад ҳам бу учрашувда Эрон ислом Жумҳуриятининг ИШИД террористик гуруҳига қарши курашда Сурияни қўллаб-қувватлашидан мамнунлигини билдирди ва Сурия президентлик сайловлари арафасида бундай ташрифни ва шунингдек ишғолий сарзаминлардаги вазъиятни аҳамиятли деб билди.
Икки томонлама алоқалар масаласи, айниқса маданий ва иқтисодий заминдаги ҳамкорликлар шунингдек Ҳалаб шаҳрида кейин Суриянинг Лозиқия шаҳрида Эроннинг консуллигини очиш масаласини кўриб чиқиш ушбу учрашувда Зариф томонидан баён этилган бошқа масалалар жумласидан эди.