Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Mon, 17 May 2021 10:41:14 GMT )
май 17, 2021 15:41 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 286 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 77 мингу 222 нафарга етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 14 минг 319 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2 мингу 94 нафари касалхоналарда ётқизилди, -дея изоҳлади. Шунингдек Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 765 минг 485 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 242 мингу 23 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Мамлакатларнинг сўнгги маълумотларига биноан ҳозирга қадар дунёда 163 миллиондан ортиқ инсонлар коронавирусга чалиниб уардан 3 миллион 394 минг нафари вафот этган.

Ёрлиқ