Эрон президенти ва Малайзия бош вазири қўшма ахборот анжумани ўтказишди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Малайзия бош вазири икки юртнинг алоқаларини санкцилардан олдинги ҳолатга келтириш ва қисқа муддат ичида товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга ошириш лозимлигини таъкидлашди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Малайзия бош вазири икки юртнинг алоқаларини санкцилардан олдинги ҳолатга келтириш ва қисқа муддат ичида товар айирбошлаш ҳажмини икки баробарга ошириш лозимлигини таъкидлашди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний жума куни Куалалампурда Малайзия бош вазири Муҳаммад Нажиб Разоқ ҳамроҳлигидаги қўшма ахборот конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, икки давлат 2016 йилда иқтисодий, сиёсий, илмий ва маданий соҳалардаги муштарак алоқалар даражасини янада кўтаришга эришиш учун қатъий қарор қабул қилди. Ҳасан Руҳонийга кўра, Осиё билан алоқалар жумладан Малайзия билан муносабатларни кенгайтириш Эроннинг ташқи сиёсатида ўзига хос муҳим аҳамиятга эга бўлиб, эронликларнинг Малайзияда ва малайзияликларнинг Эронда сармоя киритишлари ва фаолият юритишлари учун яхши муҳит яратилган ҳамда икки мамлакат ушбу йўналишдаги ҳамкорликларни ва шерикчиликни қўллаб қувватлайди ва ҳимоя қилади.