Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларининг аҳамияти таъкидланди
(last modified Wed, 19 May 2021 06:12:45 GMT )
май 19, 2021 11:12 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларининг аҳамияти таъкидланди
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларининг аҳамияти таъкидланди

Эрон ва Ўзбекистон парламентлараро дўстлиги гуруҳи раиси, Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси билан учршаганида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик минтақада кескинликларни юмшатишига олиб келишини маълум қилди.

Кеча Эрон ислом республикаси ва Ўзбекистон парламентлараро дўстлиги гуруҳининг раиси Ғуломризо Нурий Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев билан учрашганида,  икки мамлакат парламентлари ўртасида ижобий алоқалар ўрнатилган ва бу алоқалар  икки мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва кенгайтиришга олиб келиши мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон ва Ўзекистон парламентлараро дўстлиги гуруҳи раиси ўз сўзларида АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ва корона вируснинг тарқалишини иқтисодий алоқалар даражасини пасайишига сабаб бўлганини таъкидлаб Тошкент ва Теҳрон давлатлаини икки  мамлакатга ҳам давлат ва хусусий секторлари фаоллари ва мутахассиларини кўпроқ сафарбар этишлари зарурлигини айтди.

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев ҳам бу учрашувда икки халқ ўртасидаги тарихий ва маданий ўхшашликлар ва муштаракликларига тўхталиб, Ўзбекистоннинг энг юқори мартабаи масъуллари ҳар доим Эрон билан сиёсий , иқтисодий ва парламентлараро алоқалар ривожига эътибор бераётганини маълум қилди.

Ўзбекистон элчиси икки мамлакатдаги катта иқтисодий салоҳиятга ишора қилиб, Ўзбекистон ва Эрон бир-бирини тўлдира оладиган яхши иқтисодий салоҳиятга эгалар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ