Исфаҳонда Эрон армиясининг электроник уруш бўйича қўшма ҳарбий машқлари бошланди
(last modified Tue, 25 May 2021 07:25:22 GMT )
май 25, 2021 12:25 Asia/Tashkent
  • Исфаҳонда Эрон армиясининг электроник уруш бўйича қўшма ҳарбий машқлари бошланди
    Исфаҳонда Эрон армиясининг электроник уруш бўйича қўшма ҳарбий машқлари бошланди

Бугун эрта тонгда Эроннинг марказий қисми- Исфаҳон провинцияси умумий ҳудудида Эрон армиясининг 4-та кучларининг электрон уруш стратегик бўлинмалари иштирокида " Осмон қалқони 1400" қўшма машғулотлари бошланди.

Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича,  сўнгги йилларда Эрон армиясининг электрон уруш соҳасидаги энг амалий қўшма машқлари бўлган-  " Осмон қалқони 1400" қўшма машғулотларда Эрон армияси қуруқуқлик,ҳаво мудофаа ва денгиз кучларининг тезкор бўлинмалари  тизилмалари мамлакатнинг Исфаҳон кенг ҳудудида  электрон уруш соҳасидаги ҳужум ва мудофаа тактикаларини амалга ошириш орқали ушбу нозик ва стратегик соҳада ўз ютуқлари ва имкониятини синовдан ўтказишни режалаштиришган.

Мазкур ҳарбий машқларда Эрон армиясининг бўлинмалари бошқарилаётган икки томонлама электрон уруш шаклида сигнал маълумотларининг турли соҳаларида белгилланган вазифаларини бажариши кутилмоқда.

 

Ёрлиқ