Ироқчи: музокара олиб бораётган томонлар қолган масалаларни иложи борича тезроқ ҳал қилинишини истайдилар
(last modified Wed, 26 May 2021 09:48:40 GMT )
май 26, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • музокара олиб бораётган томонлар қолган масалаларни иложи борича тезроқ ҳал қилинишини истайдилар
    музокара олиб бораётган томонлар қолган масалаларни иложи борича тезроқ ҳал қилинишини истайдилар

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари барча музокарачилар Эрон ва 4+1 гуруҳи музокараларида қолган муҳим масалаларни иложи борича тезроқ ҳал этилишига қизиқишмоқда деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Венада Эрон музокарачилари делегацияси раиси Сайид Аббос Ироқчи  кеча Биргаликдаги ҳаракат режаси қўшма комияссияси йиғилишининг 5-чи босқичи ортидан  кўп ютуқларга эришилди, аммо баъзи муҳим масалалар ҳал қилингани йўқ деб изоҳлади.

Ироқчи ўз сўзларида, Эрон манфаатлари таъминланмаганида музокара давом этади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча сешанба куни  Венада 4+1 яъне Эрон ва Хитой, Россия, Германия, Франция, Британия делегациялари иштирокида Биргаликдаги ҳаракат режаси қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Эрон ислом республикаси бир неча бор  АҚШ амалда Эронга қарши барча санкцияларни бекор қилинганида ва  бекор қилингани  Теҳрон томонидан тасдиқланганида олдинги мажбуриятларига қайтишини таъкилашган.

 

Ёрлиқ