Эроннинг янги президенти Масъуд Пизишкиён: менинг янги дунёга мурожаатим
Эрон халқининг сайланган президенти Масъуд Пизишкиён " менинг мурожаатим дунёга етди" сарлавҳали мақолада минтақа давлатлари , Африка. Хитой, Россия. Европа ва АҚШ билан муносбатларда ўз нуқтаи назари ва ёндашувини тушунтирди.
Эроннинг янги сайланган президенти Масъуд Пизишкиён мазкур мақолада ўз ҳукуматини барча давлатлар билан муносабатларда " мувозанат" яратиш орқали миллий манфаатлари иқтисодий тараққиёт, минтақа ва дунёда тинчлик ва хавфсизлик эҳтиёжларига мос келадиган имкониятлардан фойдаланиш сиёсат олиб боиришни режалаштиргани ва бу борада тарангликни камайтириш учун самимий ҳаракатларни қабул қилишини маълум қилди.
Масъуд Пизишкиён қўшни давлатоар билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш янги ҳукмат режаларининг устувор йўналиши бўлишини таъкидлаб бир давлатнинг ўзи бошқаларга ҳукмронлик қилишга интилаётган муносабатларни эмас балки "кучли минтақа"ни шакллантиришга интилишини изоҳлади.
Эрон халқининг сайланган президенти ўз ҳукуматининг Фаластин масаласига ва сионистик режим муносабатига ойдинлик киритиб биринчи қадам сифатида қўшни араб давлатларидан ўт очишни тўхтатишга устувор аҳамият бериш ва Ғазо халқини қирғин қилинишини тўхташи ва уруш кўлами кенгайишига йўл қўймаслик учун барча сиёсий ва дипломатик воситалардан фойдаланишни сўрашини қўшимча қилди.
Пизишкиён Хитой ва Россия билан ҳамкорлик кенгайганини олқишлаб, Хитой ва Россия ҳамиша қийин пайтларда Эроннинг дўсти ва тарафдори бўлиб келган. Россия ва Украина ўртасидаги уруш инқирози ҳақида гапирган Эроннинг яни сайланган президенти Эрон ҳукумати тинчликка эришиш учун дипломатик ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам таъкидлади.
Пизишкиён АҚШнинг қўшма ҳаракатлар режаси - JCPOA битимидан бир томонидан чиқиши, ҳамда европаликларнинг ўз мажбуриятларини бажаришдаги ёмон иняти ҳақида ҳам тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган муносабатларини биргаликдаги саъй -ҳаракатлар орқали йўлга қўйиш мақсадида Европа давлатлари билан конструктив мулоқотлар ўтказишга тайёрлигини билдирди.
Эронниннг мудофаа доктринаси ядровий қурол яратиш эмэас ва АҚШ ҳукумати Эронга нисбатан ўтишмадаги нотўғри ҳисоб китобларидан сабоқ олиши ва унга мос равишда янги сиёсатни қабул қилиши керак деб аниқлик киритди Эроннинг янги президенти.