Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 13 Jun 2021 10:59:14 GMT )
июн 13, 2021 15:59 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 187 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 82 минг нафар 98 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 195 нафар янги касалланганлар аниқланди.  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 28 минг 667 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 652 мингу 792 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 21  касаллиги бӯйича 21 миллион 536 минг кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 4 миллион 327  минг 533 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 827 минг 106 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 5 миллион,154  минг  639  дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ