Хатибзода: 2231 сонли резолюция Эроннинг ракета дастурини чекламайди
Эрон ТИВ наттоғи, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли қарори Эроннинг ракета дастурига ҳеч қандай чекловлар қўймайди деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Саид Хатибзода ўзининг ҳафталик матбуот анжуманида еттилик гуруҳининг Эроннинг ракета дастурига қарши баёнотлари хусусида Эрон пресс ахборот сайти мухбирининг саволига жавобан, баллистик ракеталар ва ядровий каллаклар Теҳроннинг кун тартибига кирмайди ва бундай ҳақиқий бўлмаган хулосалар даъвоарларга нисбатан ишончни пасайтиради шунинг учун G7 га аъзо давлатлар ўзларининг сўнгги мажбуриятларини бажаришлари яхшироқдир деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи Вендаги музокаралар, Эрон ва Халқаро Атом энергияси агентлиги ўртасидаги келишув тўғрисида ҳам, бизнинг келишувимиз техник масалаларга бориб тақалади ва Эрон парламенти қарорини кучга кирганидан бери уларга келишувдан ташқари кириш ҳуқуқини бермаяпмиз. Бир ой ичида натижага эришганимизга ишонамиз. ва агарда эришмаганимзда вазиятни давом эттириш ва камераларни тозалаш ва тозаламаслик ички қарордир деб эълон этди.
Хатибзода АҚШликлар Трамп даврасидаги хатоликларга йўл қўймасликлари учун айрим кафолатлар беришлари кераклигини таъкидлаб, АҚШ мажбуриятларини қандай бажариши кераклиги ва музокараларда Эроннинг компенсацион ҳаракатларни қандай тўхташиши масаласи давом этмоқда. Ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Музокаралар олдинга силжиши ва томонлар жиддий маслаҳатлашмоқда, шу жараён билан лозим бир хулоса ва матнга эришиш мумкин деб баён этди.