июн 17, 2021 10:44 Asia/Tashkent
  • шаҳид Сулаймоний дафн маросими сингари, сайловларда ҳам турли қараш ва қатламлар вакиллари кенг қатнашадилар
    шаҳид Сулаймоний дафн маросими сингари, сайловларда ҳам турли қараш ва қатламлар вакиллари кенг қатнашадилар

Кеча Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон халқига қилган телевидения орқали тарқатилган чиқишларида, эртанги президентлик сайловларни барча муҳим иқтисодий ва иқтисодий бўлмаган масалаларда ҳал қилувчи ва таъсирчан рол ўйнайдиган воқеа деб атадилар.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Ҳазрат  Али бин Мусо Ал-Ризо /а/ нинг валодат кунлари даҳасини кириб келиши муносабати билан табриклаб,  жума куни сайловларда  ва барча масалалар ва соҳаларда эронилкларнинг ҳаракатларини жуда самарали эканлигига тўхталиб,  жума кунги сайловларида принсип, иштирок этиш, сўнгра сайлов туради ва биз Худованднинг изн- иродаси ва иноятлари билан  халқимизни бу арсада кенг қаташашишларига  уимд қиламиз деб изоҳлади.

Ул Ҳазрат ислом республикаси тизимида халқнинг кенг қатнашишини  фикрий ва интелектуал бир қонунга асосланган ҳужжат ва принсипи эканлигига ишора қилиб, албатта халқнинг кенг қамровли равишда қатнашишининг фойдалари жуда кўп ва баракатлидир, аммо  халқнинг саҳнада иштирок этиши фаласафасининг принсипи янада муҳимроқ ҳисобланади деб айтдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида,  Ислом республикасининг барпо этилишини унинг иккала ўлчови ва меъёрлари яъни  республика ва ислом эканлигини баён этиб, шунинг учун ҳам дунёдаги барча ёвуз кучларнинг марказлари  махсус равишда душманлик ҳаракатлаида Эронда ўтказиладан президент сайловарга қарши чиқишади деб таъкидладилар.

Инқилоб раҳбари душманларнинг Эрон халқи иштирокини камайтириш, тузумни заифлаштириш учун тинимсиз ҳаракатлари ҳамда Эронга нисбатан босимларни кучайтиришлари ва мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва террористик аралашувларига ҳам ишора қилиб, миллатнинг шикояти айниқса  маҳрум қатламнинг  иқтисодий ва маиший муаммоларни ҳал этилмаётганлигига нисбатан шикоят ва норозиликлари,  жуда тўғридир, аммо бу муаммоларни кучли, меҳнатсевар қудратли ва чарчамайдиган шахсиятни сайлаш орқали ҳал қилиш керак  ва Худонинг марҳамати билан эртага жума куни  халқимиз душманларнинг истак -хоҳишларига қарши равишда янада Эрон ва ислом республикаси обрусини баланд кўтарадилар ва барча қатламлар ва турли қарашларга эга инсонлар майдонга келишади ва  Ҳож Қосим  Сулаймонийнинг дафн маросми каби улар  турли хил қараш ва сиёсий дидларига қарамасдан сайловларда кенг қамроли қатнашишади деб эълон этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий сўзларининг бошқа қисмида  халқнинг сайловга нисбатан қарашлари ва дидгоҳига зарба бериш ва  сайловларда аралашишга уринишни душманларнинг иккита муҳим ва асосий мақсади эканлигини таъкидлаб, душманлар Эрондаги сайловларда қизғин ҳаракатлар ва унинг мислсизлигини намоён бўлишини исташмайди, аммо  душманлар истак- хоҳишларининг аксича сайловлар ҳар доим ўз вақтида ва миллат ишироки билан бўлиб ўтади деб қўшимча қилдилар.

Ул Ҳазрат  бирон бир мамлакат сайловлари Эрон сайловлари каби шунча зўравон қудратлар ва  душманларнинг ҳужумига дуч келмаслигига тўхталиб,  бу йилги сайловларда ҳам АҚШ, Англия ва улар ёлланмаларининг ОАВ- лари  бир неча ойдан бери сайловларни шубҳа остига қўйишга ва сайловчиларнинг иштирокини камайтиришга уинишмоқда деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб Раҳбари  бегона ва душман ОАВининг асл мақсадларини сайловларда халқ иштирокини камайтириш ва халқ ва исломий тузум орасида оралиқларни вужудга келтиришга қаратилганлигини баён этиб, албатта айрим гуруҳлардан ташқари миллатимиз ҳар доим душманлар истак- хоҳишларига қарши амал қилган ва Худо хохласа бу сафар миллат ўз иштироки билан тизим ва мамлакатни ҳурмат қилишини яна бир борт исботлаб беришади деб маълум этдилар.

 

Ёрлиқ