Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 195 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 87 минг нафар 161 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 22 минг 184 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 523 мингу 263 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 118 минг 348 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 25 миллион 44 минг 984 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 6 миллион 179 минг 244 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 268 минг 826 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 8 миллион, 448 минг 70 дозани ташкил қилади.