Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 250 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 87 минг нафар 624 кишига етди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 27минг 444 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 576 мингу 148 нафарга етди.
Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 168 минг 834 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.
Бугунгача Эронда ковид касаллиги бӯйича 25 миллион 190 минг 457 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.
Хабарда таъкидланишича, бугунгача 6 миллион 927 минг 615 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 314 минг 998 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 9 миллион,242 минг 613 дозани ташкил қилади.