Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Tue, 27 Jul 2021 11:03:05 GMT )
июл 27, 2021 16:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 357 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 89 минг нафар 479 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 34 минг 951 нафар янги касалланганлар аниқланди ва  Эронда бу вирусга чалинганлар сони 3 миллион 757 мингу 197 нафарга етди.

Бугунгача Эронда коронавирусга чалинганлардан 3 миллион 291 минг 979 киши соғайб ўз уйига жавоб берилган.

Бугунгача Эронда ковид  касаллиги бӯйича 25 миллион 667  минг 604  кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 8 миллион  474  минг  332  нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 2 миллион 496 минг 677  киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 10  миллион, 971  минг 9  дозани ташкил қилади.

Ёрлиқ