Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг иштироки билан Тосуои Ҳусейний азодорлик кечаси ўтказилди
-
Ҳазрат Абулфазл Аббос (а) Ошўро қўзғолони
Имом Хумайний (р.а) номидаги ҳусейнияда Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий иштирокида Тосуои Ҳусейний азадорлик кечаси бўлиб ўтди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари иштирокида Имом Хумайнмй (р.а) ҳусейниларида ўтказилган Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн (а)нинг Тосуои Ҳусейний азодорлик кечасида Эроннинг турли қатлами ва давлат масъулларидан минглаб нафар қатнашдилар.
Ушбу азо маросимда Ҳужжатулислом вал муслимин Рафеъий шаҳидлар сарвари Або Абдулоҳил Ҳусейнинг васфларида ва фазилатлари ҳамда ул ҳазратнинг вафодор ёронлари ва Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) биродарларининг эзгу фазилатларига ишора қилиб, Ҳазрат Абулфазл Аббос (а) Ошўро қўзғолони ва инқилобида масъулиятшинослик тимсоли эдилар ва ўз имомига итоат қилишлари билан Карбало қўзоғолонида ўз масъулиятини олий даражада бажара олдилар деб таъкидлади.
Ушбу азодорлик маросимда шунингдек Сайид Муҳаммад Мўсавий ва Муҳаммадризо Тоҳирий ҳам Ҳазрат Абулфазл Аббос хотирасини улуғлаб навҳахонлик қилдилар.
Або Абдуллоҳил Ҳусейн ҳазратларининг азодорлик маросимлари Имом Хумайнмй (р.а) ҳусейнияларида 5 чи муҳаррам яъни пайшанба кунигача давом этади.
ни