Саййид Иброҳим Раисий Эрон президенти сифатида қасамёд келтирди
(last modified Thu, 05 Aug 2021 17:10:24 GMT )
август 05, 2021 22:10 Asia/Tashkent
  • Саййид Иброҳим Раисий Эрон президенти сифатида қасамёд келтирди

Бугун Эроннинг янги президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Раисий парламентда мамлакатнинг қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари раҳбарлари, юқори лавозимли мансабдор шахслар ва ҳарбийлар ҳамда хорижлик меҳмонлар иштирокида мамлакатнинг 8-президенти сифатида қасамёд келтирди.

Қасамёд қабул қилиш маросимидан сўнг, президент регламентга биноан, икки ҳафта мобайнида вазирлар кабинети ҳақидаги дастури ва вазирлар  исмини  Ислом маслаҳат кенгашига тавсия қилиши керак.

Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, бу  маросимда 73 мамлакатдан 115 расмий иштирок этди. Расмийлар орасида 10 та президент, 20 та парламент раиси, 11 та ташқи ишлар вазири, 10 та вазир, шунингдек, махсус вакил ва парламент раисининг ўринбосарлари, парламент қўмиталари раислари ва делегациялар бор эди.

БМТ Бош котиби вакили, ОПЕК президенти ва ХИИБ, Европа Иттифоқи, Евросиё, Ислом ва Осиё мамлакатлари парламентлараро иттифоқи, ЭКО, Сика ва Д8 каби 11 та халқаро ва минтақавий ташкилот  раҳбарлари тадбирга таклиф қилинган эди ва иштирок этдилар.

Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 170 дан ортиқ журналистлари, фотосуратчилари ва тасвирчилари  ушбу муҳим воқеани ёритишди.